Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Самарқандда Англия, Андижон вилоятида Канадага ҳамда Қорақалпоғистонда Сербия ёки Болгария давлатларига ишга жўнатишни ваъда бериб, фуқароларнинг пул маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди.
Республиканинг учта ҳудудида хорижий давлатга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Ш. фуқаро Ш.Б. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Англия давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилгани ҳамда бунинг эвазига уларнинг 18 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Х.Т. фуқаро С.К.нинг ишончига кириб, уни Канада давлатига ишга юбориши эвазига 3 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро И.Ж. фуқаро Э.Х.ни 1 500 доллар эвазига Сербия ёки Болгария давлатларига ишлаш учун виза олиб беришини айтиб, шундан 500 долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
ДХХ ҳудудларда қурилиш бошқармаси ходими ва суд бошқарувчиларини қўлга олди ДХХ Ҳаж зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди Тошкент ва Андижон шаҳарларида майнинг ферма ташкил этган хонадонлар аниқланди Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорини вояга етмаган ўғли орқали сотмоқчи бўлган шахс ушланди ДХХ қатор ҳудудларда солиқ ходимларини қўлга олди