28 Iyun 2024, 09:41 Oʻzbekiston

Олтинкўл туманининг собиқ ҳокими Назиржон Саидов вафот этди

Марҳум «Эл-юрт ҳурмати» ордени ва «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони соҳиби бўлган.

Олтинкўл туманининг собиқ ҳокими Назиржон Саидов вафот этди

Олтинкўл туманининг собиқ ҳокими, журналист Назиржон Саидов вафот этди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Назиржон Саидов 1948 йилда Олтинкўл туманида таваллуд топган. 1979 йилда Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган.

Ижодий фаолиятини 1970 йилда Андижон туман ижроия қўмитаси муассислигидаги «Коммунизм тонги» (ҳозирда «Андижон тонги») газетасида адабий катта адабий ходим вазифасидан бошлаган. Турли йилларда мухбир, бўлим мудири ва муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Назиржон Саидов 1990-1993 йилларда Олтинкўл туман ҳокими, 1993-1999 йилларда Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари, котибият мудири лавозимларида фаолият юритган. 2008-2021 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари сифатида иш олиб борган.

Mashhur yangiliklar