BYD Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш ниятида
Шавкат Мирзиёев BYD президенти Ван Чуаньфу билан компаниянинг Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш режаларини муҳокама қилди.
27 июнь куни Жиззах вилоятига ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Хитойнинг BYD компанияси президенти Ван Чуаньфуни қабул қилди, президент компаниянинг Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш режаларини қўллаб-қувватлади.
Қайд этилишича, режалар қўшма инновацион тадқиқот марказини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, электр транспорти учун техник регламент ва стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда Blade авлодига мансуб батареялар ва BYD электробусларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
Ўша куни Жиззах вилоятидаги гибрид ва электромобиллар ишлаб чиқарадиган BYD Uzbekistan қўшма заводи конвейердан биринчи электромобил чиқди. Ҳозирда бу ерда 2 та модель — Chazor ва Song Plus Champion ишлаб чиқарилмоқда.
Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 160 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди, 1,2 мингта иш ўрни яратилди. Корхонада пайвандлаш, бўяш ва йиғиш жараёнларини ўз ичига олган юқори технологик ишлаб чиқариш ташкил этилган.
Шавкат Мирзиёев яқин истиқболда моделлар қаторини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 500 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади. Томонлар бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш, маҳсулот таннархини камайтириш ҳамда автомобилларни Марказий Осиё ва МДҲ бозорларига экспорт қилиш лойиҳаларини ҳам муҳокама қилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Toshkentda 9 yoshli qizning o‘limi bilan tugagan YTH bo‘yicha tergov davom etmoqda Shaxmat Olimpiadasi sovrindorlariga mashina va pul mukofoti berildi Toshkentda 9 yoshli maktab oʻquvchisi YTH qurboni boʻldi Parij Olimpiadasi g‘olib va sovrindorlariga qimmatbaho sovg‘alar topshirildi