Ўзбекистон ҳудудларида кучли таъсир қилувчи дорилар муомалага киритилиши олди олинди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда V.D3 МЧЖга қарашли дорихона шохобчаси мудири Н.Х. ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона GABANERV номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Қ.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 677 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. фуқаро Д.Б.га 5 қути Fatzorb номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 23 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро У.Д. «Навоий» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро М.Х.га 3 қути «Редуксин лайм» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 409 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Retseptsiz beriladigan dorilar va tibbiy texnika narxiga nisbatan cheklovlar olib tashlanadi Ўзбекистонда дори моддаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган дорихона ходими ушланди Учта вилоятда кучли дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди