Кувайт Ўзбекистонда саноат йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириши мумкин
Ўзбекистон томони Кувайт Саноат корхоналари уюшмасига аъзо компаниялар ва кувайтлик ишлаб чиқарувчилар томонидан қизиқиш билдирилган лойиҳалар бўйича батафсил маълумотларни тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Саноат корхоналари уюшмаси бош директори Ҳуда Ҳамид ал-Бақши билан учрашув ўтказди.
Дунё хабарига кўра, унда мамлакатда савдо-иқтисодий ва саноат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётни либераллаштириш, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳит тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистоннинг Бухоро, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг инвестициявий имкониятлари билан танишдилар.
Ўзбекистон томони Кувайт Саноат корхоналари уюшмасига аъзо компаниялар ва кувайтлик ишлаб чиқарувчилар томонидан қизиқиш билдирилган лойиҳалар бўйича батафсил маълумотларни тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.
Ҳуда Ҳамид ал-Бақши сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти юқори ўсишга эришганини юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида саноат соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланишига умид билдирди.
«Ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказишга тайёрмиз», — деди уюшма бош директори.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштиради Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда Кувайт Ўзбекистондан қуритилган мевалар экспортини кўпайтирмоқчи Кувайтдан Фарғонага тўғридан тўғри авиарейслар қўйилиши мумкин Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи