18 Iyun 2024, 11:51 •Oʻzbekiston
Тошкентдан Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда янги туннель очилди
Энди Чорвоқ томон кетаётган ҳайдовчилар юқорида қайд этилган чорраҳада ҳосил бўладиган тирбандликда туришлари шарт эмас.
Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 автомобиль йўли чорраҳасида транспорт боғламаси қурилишининг биринчи босқичи якунланди, деб хабар қилди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғлари ва Чорвоқ сув омбори томон ҳаракатланиш учун ушбу чорраҳада туннель ишга тушди. Туннелдан ўтиш учун икки томондан келишда асосий йўлнинг ўнг тарафидаги қўшимча тармоқдан ҳаракатланиш керак.
Энди ҳайдовчилар Янги Ўзбекистон ва 4Р12 йўллари чорраҳасида юзага келадиган катта тирбандликларда туришлари шарт эмас. Туннель орқали оғир вазнли автомашиналар ва хавфли юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Улар чорраҳа бўйлаб ҳаракатланиши керак.
Мавзуга оид хабарлар:
Oʻzbekistonning Qozogʻiston bilan chegarasida tunnel aniqlandi Россиялик 100 нафар бола Тошкент вилоятидаги ёзги оромгоҳда дам олади Бўстонлиқдаги тоғларда адашиб қолган 4 киши қутқарилди Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади
Soʻnggi yangiliklar
Toshkentda 100 ming dona etil spirtini sotishga uringanlar ushlandi
5 Oktabr 2024, 19:17Kuchli ta’sir qiluvchi moddalarni internetda reklama qilishga javobgarlik belgilandi
5 Oktabr 2024, 18:25O‘zbekistonda konsertlarning milliy an’analarga mosligi tekshirilishi mumkin
5 Oktabr 2024, 17:39Turkiyada hujjat va pullarini o‘g‘irlatgan 74 yoshli ayol O‘zbekistonga qaytarildi
5 Oktabr 2024, 17:04Toshkent viloyatida yovvoyi cho‘chqani otib o‘ldirganlar jarimaga tortildi
5 Oktabr 2024, 16:30Xorazmda qariyb 240 mln so’mlik dorilarning noqonuniy savdosi fosh qilindi
5 Oktabr 2024, 15:43Toshkentda Nexia-3 yonib ketdi
5 Oktabr 2024, 15:08Surxondaryoda “O‘zsuvta’minot”ning uch xodimi qutqarildi
5 Oktabr 2024, 14:27