Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради
Президентлар ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, йирик юқори технологик лойиҳаларни аниқлаш ва янги шериклик моделини шакллантириш юзасидан келишувга эришди.
Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Корея президенти Юн Сок Ёлнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари меҳмонни қутлаб, дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 32 йиллиги ва Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларининг беш йиллиги билан табриклади.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, технологик ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Корея Ўзбекистоннинг етакчи савдо ва инвестиция ҳамкорларидан бири эканлиги таъкидланди. Хусусан, ўтган йили товар айирбошлаш 2,5 миллиард долларни ташкил этди, корейс инвестициялари ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошган, Тошкент ва Сеул ўртасида бир ҳафтада 10 та авиапарвоз амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Mirziyoyev Koreyadan yuqori tezlikdagi elektropoyezdlar xarid qilish bo‘yicha qaror imzoladi Корея Ўзбекистонда яримўтказгичлар соҳасида илмий-ишлаб чиқариш кластерини барпо этади Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин Ўзбекистонликлар Кореяга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга юборилади Ўзбекистон ва Корея ташқи ишлар вазирлари бўлажак олий даражадаги мулоқотларни муҳокама қилди