13 Iyun 2024, 14:01 Oʻzbekiston

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

14−20 июнь кунлари Тошкентдан Хива, Термиз, Шовот ва Қўнғиротга борадиган поездлар вагонлари сони оширилади.

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қўшимча маҳаллий поезд қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
  • 776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Шунингдек, 14 июндан 20 июнга қадар қуйидаги йўналишларда 4 тадан 6 тагача қўшимча вагонлар уланиб, поездлар таркибидаги вагонлар сони 16 тадан 22 тагача оширилади:

  • Тошкент — Хива — Тошкент;
  • Тошкент — Қўнғирот — Тошкент;
  • Тошкент — Шовот — Тошкент;
  • Тошкент — Термиз — Тошкент.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 15−18 июнь кунлари қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўйиши хабар қилинганди. Парвозлар Тошкент ва 6 та вилоят ўртасида амалга оширилади.

Mashhur yangiliklar