12 Iyun 2024, 12:28 Oʻzbekiston

Метро Қурбон ҳайити куни икки соатга вақтлироқ иш бошлайди

Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Метро Қурбон ҳайити куни икки соатга вақтлироқ иш бошлайди

Тошкент метрополитени Қурбон ҳайити куни поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қандай тартибда амалга оширилиши тўғрисида маълумот берди.

2024 йил 16 июнь — Қурбон ҳайити куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.

Бундан ташқари, Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Шунингдек, бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.

Mashhur yangiliklar