Бухорода боласини 2 йилдан буён калтаклаб келган аёл 3 йилга қамалди
6 ёшли болага васий тайинланиб, унга топширилди. Болалар омбудсмани аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи ҳам кўрилаётганини билдирди.
Бухоро вилояти Шофиркон туманида кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан буён калтаклаб келган аёлга ҳукм ўқилди, дея хабар бермоқда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг идораси матбуот хизмати.
Январь ойида омбудсманга С.Н. 5 ёшли боласини бешикка боғлаган ҳолда калтаклаб, қийнаб келгани ҳақида маълумот ва видеодалиллар келиб тушганди. Сўнгра ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми, «а, в» бандлари (Вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Март ойида аёлнинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари — қасддан баданга оғир шикаст етказиш ҳам аниқланган.
2 май куни жиноят ишлари бўйича Шофиркон тумани суди ҳукмига кўра, С.Н. Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми, «в» банди билан айбдор деб топилди ва 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
2018 йилда туғилган С.Ф.га туман «Инсон» ижтимоий маркази томонидан дастлабки тарзда васий сифатида Б.З. (аёл) тайинланиб, бола унинг қарамоғига топширилди.
Ҳозирда васийлик ва ҳомийлик органи томонидан аёлни фарзандига нисбатан бўлган оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи билан боғлиқ тегишли чоралар кўрилмоқда. Болалар омбудсмани боланинг келгуси тақдирини белгилаш жараёнлари юзасидан кузатувини давом эттирмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид хабарлар:
Qashqadaryoda soliqchilar 2-sinf o‘quvchilariga to‘lovlar boyicha eslatma xati tarqatdi Xorijda qarovsiz qolgan o‘zbekistonlik 14 bola vatanga qaytarildi Rossiyada qarovsiz qolgan 9 nafar bola Oʻzbekistonga olib kelindi Buxoroda oilasiga zo‘ravonlik qilib kelgan erkak qamaldi Denovdagi bog‘chada 5 yoshli bolani kaltaklagan tarbiyachi ishdan olindi