Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,5 млрд долларга кўпайди
Май ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1,52 млрд долларга ошди ва 36,6 млрд долларга етди. Захиралар таркибидаги олтиннинг физик ҳажми камайганига қарамай, унинг қиймати ошган.
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 июн ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 36,6 млрд долларни ташкил қилди.
Май ойи давомида олтин захираларининг қиймати 26,53 млрд доллардан 26,81 млрд долларгача ошган. Ўз навбатида олтиннинг физик ҳажми 11,5 млн троя унциядан 11,4 млн троя унциягача қисқарган.
Шунингдек, хорижий валюта захиралари қиймати 8,02 млрд доллардан 9,26 млрд долларгача ошган. Захиралар таркибида очиқ маълумотлар тарихида биринчи марта 35 млн долларлик қимматли қоғозлар пайдо бўлган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари умумий ҳисобда қарийб 1,52 млрд долларга кўпайган. Аввалроқ жорий йил биринчи чорагида олтин экспорти 10,5 фоизга ошиб, 2,66 млрд долларга етгани хабар қилинганди. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил қилган.