4 Iyun 2024, 11:00 Oʻzbekiston

10 июндан Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади

10 июндан Тошкентдан Қирғизистондаги Иссиқкўлгача мавсумий автобус қатновлари бошланади. Автобус ойнинг жуфт кунларида Тошкент автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи — 300 минг сўм.

10 июндан Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади

10 июндан бошлаб Тошкент шаҳридан Қирғизистоннинг Чўлпонота (Иссиқкўл) курорт шаҳригача мавсумий автобус қатновлари бошланади, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Қатновлар ойнинг жуфт кунларида (кунора) Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.

Чипта нархи 300 минг сўм этиб белгиланган. Қатновларни Uzautotrans Service МЧЖ амалга оширади, шунингдек, компания мазкур йўналишда буюртма қатновларини ҳам бажаради.

Маълумот учун, Тошкент-Чўлтонота халқаро автобус йўналиши 2022 йилнинг июнида очилган. Саёҳат вақти 20 соат, йўналиш узунлиги 1060 километрни ташкил қилади.

Mashhur yangiliklar