Фарғонада қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фарғона вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомала киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «Д.П.» ОК раҳбари О.И. ўзига тегишли савдо дўконида «Столичная» номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан 51 турдаги жами 569 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 142 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, департаментнинг Қўштепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Қамиштепа» МФЙда жойлашган спиртли ичимликлар савдо дўкони сотувчиси З.Й. «Кеклик» ва «Ржаная» номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан 13 турдаги жами 398 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Qoraqalpog‘istonda alkogol ishlab chiqarayotgan yashirin sex fosh etildi Buxoroda isteʼmolga yaroqsiz alkogol mahsulotlarini sotayotganlar ushlandi Surxondaryoda tamaki mahsulotlari savdosi bilan shug‘ullanib kelgan shaxslar ushlandi Ҳудудларда акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди Фарғона ва Қашқадарёда қалбаки акциз маркали ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди