29 May 2024, 11:35 •Oʻzbekiston
Тошкентга тўрт вагонли яна 3 та метро поезди келтирилди
Улар 7−10 кун синовдан ўтказилгач, «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракатга чиқарилади. Бунгача шундай поездлардан 5 таси келтирилганди.
29 май куни Тошкент метрополитени вагон паркига тўрт вагонли 3 та метро поезди олиб келинди, дея хабар бермоқда метрополитен матбуот хизмати.
Қайд этилишича, вагонлар Россиянинг «Метровагонмаш» заводида ишлаб чиқарилган. Мазкур ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 7−10 кун давомида техник синовдан ўтказилади ва йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракатга чиқарилади. Маълумот учун, бунгача февраль ойида 3 та, апрель ойида 2 та тўрт вагонли метро поездлари олиб келинган.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкент метроси учун июнда янги вагонлар олиб келинади
Soʻnggi yangiliklar
Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48Toshkent tumanidagi sexda yong‘in sodir bo‘ldi
23 Noyabr 2024, 11:06“Toshkent viloyati suv taʼminoti” mutaxassisi pora bilan ushlandi
23 Noyabr 2024, 10:02Zangiotada 14 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan issiqxona aniqlandi
23 Noyabr 2024, 09:11