28 May 2024, 19:19 Oʻzbekiston

Тошкент метроси учун июнда янги вагонлар олиб келинади

Февраль ойида ўрт вагонли янги 3 та метро ҳаракат таркиби олиб келинган. Апрель ойида эса яна тўрт вагонли иккита янги метро поездлари келтирилди.

Тошкент метроси учун июнда янги вагонлар олиб келинади

Тошкент метрополитенига Россиянинг «Метровагонмаш» компаниясидан 12 та янги вагон олиб келиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв маълум қилди.

Унинг билдиришича, «Метровагонмаш» ўтган йили Тошкент метрополитени учун 44 та вагон жўнатган. 2024 йил июнь ойи охиригача яна 12 та вагон жўнатилади. 2024—2025 йилларда яна 60 та вагон етказиб бериш бўйича шартнома тайёрланмоқда.

«Ўзбекистон–2030» стратегиясининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида Тошкент жамоат транспорти тизимини ривожлантириш ҳам кўзда тутилганди. Унда Тошкент метрополитени учун 11 та янги метро поездини (44 та вагон) харид қилиш белгиланганди.

Mashhur yangiliklar