28 May 2024, 15:28 Oʻzbekiston

Жиззахда йўловчиларни олиб кетаётган Nexia портлади

Йўлда ҳаракатланиб кетаётган автомашинанинг газ баллони портлади. Ичидаги йўловчилар вафот этгани айтилмоқда.

Жиззахда йўловчиларни олиб кетаётган Nexia портлади

Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2ʼнинг газ баллони портлаб кетгани натижасида бир нечта инсонлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 28 май куни соат 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида содир бўлган. Айни вақтда машинада бўлган йўловчилар шахсига аниқлик киритиш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Mashhur yangiliklar