Уч ҳудудда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси ва 186-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 10 турдаги жами 82 дона спиртли ичимликларни фуқаро С.Х.га 3,4 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «С.Д.» оилавий корхонасининг савдо дўконида 19 турдаги жами 1 956 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилгани аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Б.Х.» МЧЖ савдо дўконида 11 турдаги жами 220 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилгани аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Qoraqalpog‘istonda alkogol ishlab chiqarayotgan yashirin sex fosh etildi Buxoroda isteʼmolga yaroqsiz alkogol mahsulotlarini sotayotganlar ushlandi Ҳудудларда акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди Фарғона ва Қашқадарёда қалбаки акциз маркали ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди Фарғонада қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди