28 May 2024, 13:16 •Oʻzbekiston
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италияга ташриф буюради
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган Италия—Марказий Осиё форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Италияга ташрифи бошланади.
«Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 28–29 май кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлади», — деб ёзди ТИВ раҳбари матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўзининг Telegram каналида.
Ташриф давомида Италия—Марказий Осиё форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш ва бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари 20-21 май кунлари Остона шаҳрида бўлди ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Шунингдек, бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.
Мавзуга оид хабарлар:
Таиланд ва Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчилари иш бошлади Бахтиёр Саидов ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди Ўзбекистон ва Венгрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади Бахтиёр Саидов Беларус президенти билан учрашди
Soʻnggi yangiliklar
Farg‘onada kelin sarpolarini MIB orqali qaytarib oldi
19 Sentabr 2024, 19:21Inbazar MChJ faoliyati ixtiyoriy tugatiladi
19 Sentabr 2024, 18:43Soxta havola orqali o‘zganing pullarini o‘zlashtirgan shaxs ushlandi
19 Sentabr 2024, 18:05O‘zbekiston elchisi Fransiya prezidentiga ishonch yorliqlarini topshirdi
19 Sentabr 2024, 17:31Samarqanddagi qabristondan qadimiy daxma hamda qabrtosh topildi
19 Sentabr 2024, 16:55O‘zbekiston Isroilning harbiy harakatlariga qarshi ovoz berdi
19 Sentabr 2024, 16:20Misr elchisi O‘zbekistondagi diplomatik missiyasini yakunlamoqda
19 Sentabr 2024, 15:41Boysundagi avariya qurbonlarining oilalarini pudratchi tashkilot qaramog‘iga oladi
19 Sentabr 2024, 15:08