Хоразмда Sparkʼнинг олд пешойнасини синдирган блогер қамалди
Икки нафар ҳайдовчи йўлда ўзаро гап талашиб қолиши оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси Spark автомашинасини тўхтатиб, унинг олд пешойнасини оёқлари билан синдирган.
Хоразмда Nexia-3 ва Spark автомашиналари ҳайдовчилари йўлда ўзаро гап талашиб қолиши оқибатида блогер машинанинг олд пешойнасини оёқлари билан синдиргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди. Аниқланишича, видео тасвирда акс этган ҳолат инста-блогерлар томонидан жорий йилнинг 21 май куни саҳналаштирилгани маълум бўлди.
«Бу пиар эди. Автомашинадан тушиб туриб нариги автомашинанинг олд пешойнасини синдиришим керак эди. Буларнинг ҳаммаси уюштирилган видео. Қилган ишимдан афсусдаман», — деди ҳуқуқбузар.
Ушбу ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун судга юборилган. Суд ҳукмига кўра, МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун уларнинг бирига 15 сутка яна бирига эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Хоразмда 2,2 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди Хоразм вилоятида чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди Хоразмда иккита гуруҳ ўртасидаги жанжалнинг олди олинди Хоразмда майнинг қурилмасини ўрнатган фуқаро 320 млн сўмдан зиёд зарар етказди Хоразмда юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди