Ўзбекистон ва Белгия ОТМ ўртасида академик алмашинув дастурлари йўлга қўйилади
Музокаралар натижасида икки мамлакат университетлари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида қўшма академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Белгиянинг Намюра университети ректори Анник Кастио билан учрашув ўтказди.
Дунё хабарига кўра, унда Ўзбекистон ва Белгия ўртасида таълим ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ректор Анник Кастиога Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва олий таълим тизимини такомиллаштириш ҳақида маълумот берилди. Мамлакат раҳбариятининг тажрибали ва малакали мутахассислар тайёрлашга бўлган эътибори алоҳида таъкидланди.
Намюра университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий интеллект, тиббиёт ва фармацевтика каби йўналишларда академик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Музокаралар натижасида икки мамлакат университетлари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида қўшма академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekistonda kontrakt pulini to‘lash muddati belgilandi Talabalar uchun kontrakt pulini to‘lash muddatlari belgilandi OTMlardagi super kontrakt miqdori e’lon qilindi Magistraturaga qabul natijalari e’lon qilindi O‘zbekistonda yangi o‘quv yilida yana 5 ta OTM ish boshlaydi