Самарқандда ўсмир йигит икки киши томонидан самосуд қилинди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда Турсунхон номи билан танилган блогер номаълум шахслар томонидан таҳқирлангани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 15 май куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган. Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи А.Т. Самарқанд шаҳрида икки нафар шахслар билан танишиб, улардан иш топиб беришда ёрдам сўраган.
Ушбу фуқаролардан бири ўзи ишлаётган реклама агентлигида ишчи ўрни борлигини айтганида, А.Т. ушбу ишга рози бўлиб, улардан биридан йўл кирага пул олиб, уйига кетиб, эрталаб айтилган жойга ишга келмаган.
Натижада уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Икки нафар фуқаролар А.Т. билан учрашиб, уни ҳақорат қилиб, буни тасвирга олишган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Sirdaryoda erkak xotinini kaltaklab, sochini qirqib tashladi Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchisi tengdoshini samosud qildi Qashqadaryoda qarzdor fuqaro “samosud” qilindi Samarqandda singlisiga sevishini aytgan bolani “samosud” qilgan fuqaro qamaldi Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди