22 May 2024, 11:03 Oʻzbekiston

Испания авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўяди

World2Fly авиакомпанияси Урганч ва Тошкент шаҳарларидан Мадридга чартер рейсларни йўлга қўяди. Илк парвоз 23 майда амалга оширилади.

Испания авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўяди

Испаниянинг World2Fly авиакомпанияси Мадридни Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғлашни бошлайди.  Қайд этилишича, Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича илк йўловчи рейси 23 майга белгиланган.

Тошкент-Мадрид-Тошкент ва Урганч-Мадрид-Урганч йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Airbus А330−300 самолётларида амалга оширилади.  Чартер рейслар июнь ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябридан октябрига қадар қайта тикланади.

Mashhur yangiliklar