Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшли ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди
Ҳозирда бола бувиси қарамоғига расмий равишда топширилган бўлиб, унинг томонидан парвариш қилиб келинмоқда.
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшли ўзбекистонлик қизча 14 май куни ватанга қайтарилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
Қизчанинг онаси уни энагага қолдирган, энага эса аёл болани олиб кетмагани учун полиция чақиртирган ва бола Россиянинг Люберетский туманидаги васийлик органига топшириб юборилганди.
Қизчанинг бувиси В.Д. невараси ташландиқ бола сифатида расмийлаштирилиб, унга янгидан исм-фамилия берилганидан хабар топган ва уни Ўзбекистонга қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.
Болалар омбудсманининг билдиришича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан кўрилган тизимли ва ўзаро тезкор чоралар натижасида 14 май куни қизалоқ Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди.
Ҳозирда бола бувиси В.Д. қарамоғига расмий равишда топширилган бўлиб, унинг томонидан парвариш қилиб келинмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Qashqadaryoda soliqchilar 2-sinf o‘quvchilariga to‘lovlar boyicha eslatma xati tarqatdi Xorijda qarovsiz qolgan o‘zbekistonlik 14 bola vatanga qaytarildi Rossiyada qarovsiz qolgan 9 nafar bola Oʻzbekistonga olib kelindi Buxoroda oilasiga zo‘ravonlik qilib kelgan erkak qamaldi Denovdagi bog‘chada 5 yoshli bolani kaltaklagan tarbiyachi ishdan olindi