16 May 2024, 11:18 Oʻzbekiston

Андижонда ер майдонини 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳудудларда ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Андижонда ер майдонини 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Олтинкўл тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро О.Ш. «Иттифоқ» МФЙ ҳудудидаги 80 сотих нотурар ер майдонини фуқаро А.Б.га фирибгарлик йўли билан 160 минг долларга сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдонини турар жой сифатида фойдаланиши учун яна 10 минг доллар бериши кераклигини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 50 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департамент, ДХХ ва ИИБ Самарқанд вилояти бошқармалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Ш.Э. Пайариқ тумани Маниобод маҳалласида жойлашган ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиши учун ажратилган 2,1 гектар ер майдонини фуқаро А.А.га 36 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar