16 May 2024, 09:23 •Oʻzbekiston
Ўзбекистон ва Кипр ўртасида ҳукуматлараро битим имзоланди
«Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш бўйича ҳукуматлараро битимни имзолаганимиздан мамнунмиз», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кун тартибида асосий эътибор икки томонлама муносабатларини ҳар томонлама кенгайтириш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасидаги дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа кўплаб масалаларга қаратилган.
«Шубҳасиз, иқтисодий дипломатияни изчил ривожлантириш бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда. Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш бўйича ҳукуматлараро битимни имзолаганимиздан мамнунмиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид хабарлар:
Oʻzbekistonning Kiprdagi birinchi elchisi tayinlandi Ўзбекистон ва Ҳонгконг ҳуқуқий соҳада қўшма битимлар ишлаб чиқади Ўзбекистон ва Эрон 46 та инвестициявий ва савдо битимини амалга оширишни режалаштиряпти Ўзбекистонликларга Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати узайтирилади Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди
Soʻnggi yangiliklar
“Hududiy elektr tarmoqlari”ga yangi rahbar tayinlandi
21 Dekabr 2024, 19:08O‘zbekistonda Bojxona kodeksining yangilangan loyihasi ishlab chiqiladi
21 Dekabr 2024, 18:14Toshkent viloyatida tarbiyachi bog‘cha bolasini kaltakladi
21 Dekabr 2024, 17:23Ravshan Alimov O‘zbekistonning Turkmanistondagi yangi elchisi bo‘ldi
21 Dekabr 2024, 16:3022 dekabr kuni yogʻingarchilik kutilmaydi
21 Dekabr 2024, 15:20Xitoy—Qirg‘iziston—O‘zbekiston temiryo‘li qurilishi boshlanadi
21 Dekabr 2024, 14:25Qoraqalpog‘istonda 288,2 mln so‘mlik elektrdan noqonuniy foydalanildi
21 Dekabr 2024, 13:28Husanov faoliyatini APL grandi safida davom ettirishi mumkin
21 Dekabr 2024, 12:31