15 May 2024, 11:25 •Oʻzbekiston
Наманганда бир туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 8,5 млн сўм жаримага тортилди
Маҳаллада ҳуқуқбузар томонидан ариқ бўйида ўсиб турган бир туп дарахт тегишли рухсатномасиз кесиб юборилгани аниқланди.
Наманган вилояти Экология бошқармаси Янгиқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Маълум қилинишича, рейд давомида туманнинг «Ғалаба» маҳалласида ҳуқуқбузар томонидан ариқ бўйида ўсиб турган бир туп дарахт тегишли рухсатномасиз кесиб юборилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари — 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди Қашқадарёда қўйлари дарахт кўчатларига шикаст етказган фуқаро 17 млн сўм жаримага тортилди Бухорода 22 туп дарахт кесган шахслар жаримага тортилди Тошкентда чинор дарахти шохларини кесган фуқаро 18 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди Бухорода беш туп дарахт кесган фуқаро 35 млн сўмдан зиёд жаримага тортилди
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22