Ўзбекистон АҚШ билан чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик қилади
Биоэтанол ва биометан ишлаб чиқариш учун органик чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш, органик чиқиндиларни саралаш каби қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.
АҚШ компанияси билан чиқиндиларни бошқариш соҳасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида АҚШнинг Biologic International LLC компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазирликнинг Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази раҳбари Шариф Ҳасанов, Biologic International LLC компанияси бошқарувчи ҳамкори Кешав Ражпал ва Савидай компанияси ҳамкори Sean McEllin иштирок этди.
Учрашув доирасида делегация масъул вакиллари томонидан компаниялар фаолияти хусусида тўхталиб ўтилди. Хусусан, чиқиндиларни бошқариш, қайта ишлаш ва ундан энергия олишга қаратилган фаолият юзасидан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга доир истиқболли лойиҳалар юзасидан сўз юритилди.
Шунингдек, биоэтанол ва биометан ишлаб чиқариш учун органик чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш, органик чиқиндиларни саралаш каби қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди. Якунда самарали ҳамкорлик ўрнатиш ва келгусида йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш борасида келишувга эришилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ангренда аҳолидан чиқиндиларни сотиб олиш шохобчаси ташкил этилди Хоразм вилоятида чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди Ўзбекистонда хавфли кимёвий моддалар ва чиқиндилар билан ишлаш бўйича марказ иш бошлади