14 May 2024, 14:32 Oʻzbekiston

Нукусда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нукусда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди.

Маълум қилинишича, «Бес тобе» ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М. бошқарувидаги Cобалт русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганида, У.М. жами 690 дона «Қаратау» номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини Қўнғирот туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қайд этишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar