Наманганда боғча тарбияланувчилари қабристонга олиб борилгани аниқланди
Боғча раҳбари 17 нафар тарбияланувчини қабристонга «зиёрат қилиш учун» олиб борган. У «жиддий огоҳлантириш» олган.
Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги «Зукко болажон» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари 8 май куни қабристонга олиб борилгани маълум бўлди. Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан боғча раҳбари «жиддий огоҳлантирилганини» маълум қилди.
«Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан «Хотира ва қадрлаш куни»ни қай тарзда ўтказиш бўйича берилган тавсия хатига қарамай, 8 май куни мазкур маскан раҳбари, тадбиркор Ўғилхон Муҳиддинова томонидан 17 нафар тарбияланувчи «Тол мозор» қабристонига «зиёрат қилиш учун» олиб борилгани аниқланди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳолат маҳалла фахрийлари, тарбияланувчиларнинг ота–оналари иштирокида муҳокама қилинган. Ўз вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндашган муассаса раҳбари «жиддий огоҳлантирилган».
Мавзуга оид хабарлар:
Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди 1 июндан олий маълумотли боғча тарбиячиларининг маоши ошади Ўзбекистонда давлат боғчалари учун тўловлар икки баравар оширилади Андижонда яроқсиз ҳолатга келиб қолган мактаб ва боғчалар бузилади Тошкентда тарбиячи боғча боласи билан қўпол муносабатда бўлиб, қўлини кўкартириб қўйди