Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Қашқадарё вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Нукус ва Қонликўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда «Н.Л.» МЧЖ дорихонаси раҳбари Г.Н. ва «Р.П.Ҳ.» хусусий корхонаси дорихона сотувчиси М.Т. фуқаролар Б.Е. ва М.Т.га 2 турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 2,8 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Муборак тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «М.И.» хусусий корхонаси дорихона сотувчиси О.А. фуқаро М.Ж.га «Омнадрен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 7 турдаги жами 3,1 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Х. фуқаро А.А.га жами 60 дона «Сибазон» ва «Азалептол» номли дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди Қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар ушланди Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди Соғлиқ ёмонлашувига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш декриминализация қилиниши мумкин Андижонда Telegram орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган йигит ушланди