Ўзбекистоннинг икки ҳудудида биттадан йирик чарм кластери ташкил этилади
Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларидаги тайёр лойиҳаларга 7 йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан табиий ва сунъий чармдан маҳсулот чиқарувчи хорижий брендлар жойлаштирилади.
Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Жорий йилда Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида биттадан йирик чарм кластерини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Бунда экологияга жавоб берадиган сув тозалаш иншооти ва бино қуриш учун 40 миллион доллар арзон ресурс йўналтирилади. Бу ердаги тайёр лойиҳаларга 7 йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан табиий ва сунъий чармдан маҳсулот чиқарувчи хорижий брендлар жойлаштирилади.
Хорижий бренд жалб қилган ҳар бир корхонага сорсинг компаниялари учун сарфланган харажатни 30 минг долларгача қисмини қоплаб бериш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, 14 та кичик саноат зонасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш, 11 та чорва кластерига озуқабоп экин экиш учун ер масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Sirdaryodagi klaster korxona manipulyatsiyaga yo‘l qo‘ygani aniqlandi Qo‘lda terilgan paxta narxi 2500 so‘m etib belgilandi Ohangaronda 23 ta yangi charm sanoat korxonalari barpo etiladi Шаҳрисабзда туризм кластери ташкил этилади Икки ҳудудда чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади