3 May 2024, 11:35 Oʻzbekiston

Андижонда Хитой тажрибаси асосида замонавий иссиқхона хўжаликлари ташкил қилинади

Tашкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари учун тўлиқ агросервис хизматларини кўрсатиш, малакали агрономларни бириктириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Андижонда Хитой тажрибаси асосида замонавий иссиқхона хўжаликлари ташкил қилинади

«Андижон вилояти ҳудудларида Хитой тажрибаси асосида замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Андижон вилоят ҳокимлигининг:

  • Хитой тажрибаси асосида ҳар бир туманда 5 гектарда 10 сотихли бўлган иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш;
  • ташкил қилинган иссиқхона хўжаликларини камбағал оилаларга текин фойдаланиш учун ижарага бериш;
  • иссиқхона хўжаликлари учун уруғ, кўчат ва ўғитларни агрегаторлар томонидан етказиб берилишини ташкил этиш;
  • ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари учун тўлиқ агросервис хизматларини кўрсатиш, малакали агрономларни бириктириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Андижон вилоят ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Олтинкўл, Шаҳрихон, Балиқчи ва Булоқбоши туман ҳокимликлари захирасидан 10 сотихли иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун 5 гектардан ер майдонини қонунчиликда белгиланган тартибда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги балансига ажратиш чораларини кўради.

Mashhur yangiliklar