1 May 2024, 14:53 Oʻzbekiston

Наманганда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Янги Наманган туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Наманганда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Наманган вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаролар Ж.К. ва Г.Б. даромад орттириш мақсадида хорижда ишлаб чиқарилган тўрт турдаги жами 2 680 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Б.В.га 34,2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar