19 Aprel 2024, 13:25 •Oʻzbekiston
Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади
Жума кунидан 7 кунга Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
19 апрелдан Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.
Биринчи босқичида, КҲАЙнинг Туркқўрғон кўчаси билан кесишмасидан Адҳам Раҳмат кўчасигача бўлган ҳаракат йўналишининг бир томони 7 кун муддатга ёпилади. Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
Қайд этилишича, бу пайтда 2024−2025 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 260 метр узунликдаги эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
«Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид хабарлар:
Юнусобод туманида юқори кучланишли симёғочда портлаш содир бўлди Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчасининг бир қисми 26 майгача ёпиқ бўлади Тошкентда гувоҳномасиз ҳайдовчи машинада 49 ёшли фуқарони уриб кетди Тошкентдаги йирик бозорлар кўп қаватли қилиб қайта қурилиши мумкин
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22