19 Aprel 2024, 10:48 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди

Ушбу поездлардан биттаси сайёҳларга хизмат кўрсатишни тугатиб, Тошкентга етиб келди. Иккинчиси ҳозирда Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди

Қозоғистоннинг Kazinform халқаро ахборот агентлиги Orient Silk Road Express биринчи люкс поезди хорижлик сайёҳларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари орқали олиб ўтиб, Тошкентга етиб келганини маълум қилди.

«Буюк ипак йўли» йўналиши бўйлаб саёҳат лойиҳаси Германиянинг Lernidee Erlebnisreisen ва Англиянинг Golden Eagle Luxury Trains сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Туристик чартер поездлари Австрия, Англия, Германия, Нидерландия, Индонезия, Ирландия, Испания, Канада, Люксембург, Малайзия, АҚШ, Франция ва Швейцариядан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади.

Нашрда таъкидланишича, жорий йилда 14 та туристик поезд Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади. «Ушбу поездлардан биттаси сайёҳларга хизмат кўрсатишни тугатиб, Тошкентга етиб келди. Иккинчиси ҳозирда Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда», – деб ёзган Казинформ.

Mashhur yangiliklar