11 Aprel 2024, 12:17 Oʻzbekiston

17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади

Ҳужжат билан Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Шунингдек, 17 та турдаги хулосаларни бериш бўйича паспортлар тасдиқланмоқда, улар қаторида қуйидагилар бор:

  • магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурларини қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
  • бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
  • дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш бўйича ва бошқалар.

2024 йил 1 майдан хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади. Тақдим этилган хулосалар рўйхати лицензия ахборот тизимида юритилади.

Mashhur yangiliklar