8 Aprel 2024, 18:08 •Oʻzbekiston
Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 4:00 дан иш бошлайди
Рамазон ҳайити куни Тошкентда автобус ва метро соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Дам олиш кунлари эса якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.
Рамазон ҳайити куни Тошкент автобуслари соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Байрам кунлари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:
- 2024 йил 10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларда иш бошлаш вақти соат 4:00 дан;
- 11 апрель, пайшанба ва 12 апрель, жума — қўшимча дам олиш кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 13 апрель, шанба — иш куни иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
- 14 апрель, якшанба — дам олиш куни якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Бундан ташқари Рамазон ҳайити кунида метро поездлари ҳаракати ҳам одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида (11,12,14 апрель) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвалда ва 13 апрель санасида эса, одатий иш кунлари учун белгиланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Мавзуга оид хабарлар:
Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu автобуси харид қилинди Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади Тошкентда юк машиналарининг ҳаракатланиши бир суткага тўлиқ чекланади Президент Рамазон ҳайитини кенг нишонлаш бўйича қарорни имзолади Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланади
Soʻnggi yangiliklar
Toshkentda 100 ming dona etil spirtini sotishga uringanlar ushlandi
5 Oktabr 2024, 19:17Kuchli ta’sir qiluvchi moddalarni internetda reklama qilishga javobgarlik belgilandi
5 Oktabr 2024, 18:25O‘zbekistonda konsertlarning milliy an’analarga mosligi tekshirilishi mumkin
5 Oktabr 2024, 17:39Turkiyada hujjat va pullarini o‘g‘irlatgan 74 yoshli ayol O‘zbekistonga qaytarildi
5 Oktabr 2024, 17:04Toshkent viloyatida yovvoyi cho‘chqani otib o‘ldirganlar jarimaga tortildi
5 Oktabr 2024, 16:30Xorazmda qariyb 240 mln so’mlik dorilarning noqonuniy savdosi fosh qilindi
5 Oktabr 2024, 15:43Toshkentda Nexia-3 yonib ketdi
5 Oktabr 2024, 15:08Surxondaryoda “O‘zsuvta’minot”ning uch xodimi qutqarildi
5 Oktabr 2024, 14:27