Тошкент вилоятида 6 та рациядан рухсатномасиз фойдаланган шахсга чора кўрилди
Мазкур ҳолат сабаб, фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.
«Ўзкомназорат» инспекцияси Тошкент вилоят ҳудудий бўлими, «Электромагни мослашув маркази» ДУК ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланиш олдини олиш мақсадида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.
Унда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, «Миробод» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро И.Э. томонидан 6 дона BAOFENG BF-888S русумли радиоэлектрон воситалардан белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланаётгани аниқланди. Мазкур ҳолат сабаб, фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари «Ўзкомназорат» инспекцияси Тошкент вилоят ҳудудий бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонун 14-моддаси ва «Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 152-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жисмоний шахсга нисбатан чора кўрилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi Toshkent tumanidagi sexda yong‘in sodir bo‘ldi “Toshkent viloyati suv taʼminoti” mutaxassisi pora bilan ushlandi Zangiotada 14 mlrd so‘mlik tabiiy gazdan noqonuniy foydalangan issiqxona aniqlandi Toshkent viloyatida daraxt kesgan shaxs tabiatga 247 mln so‘m zarar yetkazdi