Наманганда фоизга пул бериб, товламачилик билан шуғулланган шахслар ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти Давлатобод туманида фоиз эвазига пул бериб, товламачилик билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлатобод туманида яшовчи 40 ёшли фуқаро 2023 йил июнь ойида ўзининг жиноий шериги билан қўрқитиш ёки зўрлик ишлатиш йўли орқали ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида Наманган шаҳрида яшовчи аёлга 68 миллион сўмни фоизга берган.
Бироқ ушбу аёл пулларни тўлиқ қайтариб беришига қарамасдан, ҳар бир ўтган кун учун қўшимча фоиз пул тўлаши ҳақида янги шартлар қўйган. Пулларни ололмаган жиноий гуруҳ аёлнинг сочларини олиб ташлаш билан қўрқитиб, уни уриб-дўппослаб, руҳий тазйиқ ўтказиб, умумий ҳисобда 156 миллион сўмни қўлга киритган.
Шундан сўнг ушбу кимсалар аёлдан яна сабабсиз пул талаб қила бошлаган. Энди қарзлар 365 миллион сўмни ташкил этган. Жабрланувчи ҳолат юзасидан қонуний чора кўришлик учун вилоят ИИБга мурожаат қилган. Аризага асосан 5 февраль куни Наманган вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида гумонланувчилар аёлдан кимёвий ишлов берилган 1000 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Buxoroda yigitining ishqiy mazmundagi videosini tarqatish bilan qo‘rqitgan qiz ushlandi Namanganda JAC pikapi yonib ketdi Namanganda sex 2,1 mlrd so‘mlik elektrdan noqonuniy foydalangani aniqlandi Namanganda 4 kishini Buyuk Britaniyaga noqonuniy jo‘natmoqchi bo‘lgan shaxs qo‘lga olindi Moskvadan Namanganga uchayotgan samolyot Toshkentga yo‘naltirildi