28 Mart 2024, 09:56 Oʻzbekiston

Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади

Тошкентда автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича жамоат транспортини бошқаришнинг интеллектуал тизими жорий этилади.

Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади

25 март куни «Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга кўра, ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун жойлардаги транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармалар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказилади.

Жойларда иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» ташкил этилади.

Mashhur yangiliklar