Бухорода беш туп дарахт кесган фуқаро 35 млн сўмдан зиёд жаримага тортилди
Бухоро шаҳрида жорий йилда дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ 16 та ҳолат кузатилиб, жами 146 миллион сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Бухорода ўзбошимчалик билан 5 туп манзарали дарахтларни кесиб ташлаган фуқарога 35 360 000 сўм жарима қўлланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Унга кўра, Бухоро вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди. Олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида Бухоро шаҳар «Шарқ Юлдузи» МФЙ ҳудудида фуқаро М.О. қурилиш ишлари олиб бориш мақсадида 2 туп айланта, 3 туп шумтол, жами 5 туп манзарали дарахтларни кесиб ташлагани аниқланди.
Ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар 26 миллион 860 минг сўм ҳамда 8 миллион 500 минг сўм жарима қўлланди. Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида жорий йилда дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ 16 та ҳолат кузатилиб, жами 146 миллион сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди Наманганда бир туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 8,5 млн сўм жаримага тортилди Қашқадарёда қўйлари дарахт кўчатларига шикаст етказган фуқаро 17 млн сўм жаримага тортилди