Сирдарёдаги оилада 4 қиздан сўнг уч эгизак дунёга келди
Эгизакларнинг каттаси 1,9 кг, кейингиси 2,4 кг, ўғил чақалоқ эса 2,1 кг бўлиб, улар табиий туғруқ жараёнида туғилган.
Сирдарёда уч эгизак дунёга келди.
Жиззах вилояти Фориш туманининг Учма қишлоғида яшовчи Анорхол Исроилова ва унинг турмуш ўртоғи Умид Исроилов тўрт қиздан сўнг ўғил фарзанд кутганди. Куни кеча улар уч эгизакли бўлди: икки нафар қиз, кенжаси эса ўғил.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, она фарзандларини Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида дунёга келтирди.
Эгизакларнинг каттаси 1,9 кг, кейингиси 2,4 кг, ўғил чақалоқ эса 2,1 кг бўлиб, улар табиий туғруқ жараёнида туғилди. Муассаса раҳбари Ханифа Содиқованинг маълум қилишича, она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи қониқарли, уларнинг саломатлиги шифокорлар назорати остида.
Анорхол Исроилова ва унинг турмуш ўртоғи тўрт қиздан сўнг, ўғил фарзанд кутган. Бу ният ҳам амалга ошиб, фарзандлари сони еттитага етди.