27 Mart 2024, 11:53 Oʻzbekiston

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Маниш Прабхат билан учрашув ўтказди.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари сифатида дипломатик миссиясини якунлаётган Маниш Прабхат билан учрашув ўтказди.

«Биз элчи жанобларининг фаолияти давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стратегик шерикликни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз», — дея ёзиб қолдирган ташқи ишлар вазири.

Mashhur yangiliklar