Тошкент вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларни муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Р. хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 7 010 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро И.Ш.га 80,4 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 7 465 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Surxondaryoda tamaki mahsulotlari savdosi bilan shug‘ullanib kelgan shaxslar ushlandi Ҳудудларда акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди Фарғона ва Қашқадарёда қалбаки акциз маркали ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди Фарғонада қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди Навоийда қалбаки алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди