Ўзбекистоннинг йил бошидаги доимий аҳолиси сони маълум қилинди
Рақамлар 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра аниқланган.
Статистика агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2023 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 36 024,9 минг кишини ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда (4 118,4 минг киши), кейинги ўринлардан Фарғона (3 976,5 минг киши) ва Қашқадарё (3 482,6 минг киши) вилояти жой олган.