Ўзбекистондаги аҳолиси энг кўп туманлар маълум қилинди
Урганч, Денов ва Олмазор туманлари рейтингда етакчилардан ҳисобланади.
Статистика агентлиги 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республика туманлари орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, аҳолиси энг кўп ҳудуд Самарқанддаги Ургут тумани. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Денов тумани, Тошкент шаҳри Олмазор туманлари ҳам рейтингда етакчилардан ҳисобланади.