Ўзбекистонда январь ойида 85 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Бу ҳолатлар энг кўп Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
Ўзбекистонда январь ойида улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Қайд этилишича, ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 614 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 миллион куб/метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Бухоро вилоятида 37,9 миллион куб/метрни (37,8 миллиард сўм), Қашқадарёда 25,1 миллион куб/метрни (25 миллиард сўм), Тошкент вилоятида 13,2 миллион куб/метрни (13,2 миллиард сўм), Навоийда 3,5 миллион куб/метрни (3,6 миллиард сўм), Фарғонада 1,3 миллион куб/метрни (1,2 миллиард сўм) ташкил этган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича — АГТКШларда 20 та ҳолатда (76,8 млрд сўм), иссиқхоналарда 30 та (1,2 млрд сўм), ишлаб чиқариш корхоналарида 39 та (1,9 млрд сўм), умумий овқатланиш шохобчаларида 164 та (0,7 млрд сўм) аниқланган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилди.