4 Yanvar 2023, 21:26 Reyting

Ўзбекистонда 27 млн доллардан ортиқ чиройли рақамлар сотилди

2022 йилдаги сотув рўйхатидаги энг қиммат рақам 348 миллион сўмни ташкил қилган.

Ўзбекистонда 27 млн доллардан ортиқ чиройли рақамлар сотилди

2022 йилда республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 миллиард сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.

Қайд этиишича, сотилган авторақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348 млн сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5 фоизи — биринчи тоифадаги авторақамлар, 8 фоизи — иккинчи, 8 фоизи — учинчи, 11 фоизи — тўртинчи, 22 фоизи — бешинчи ва 46 фоизи — олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31%) Самарқанд ва Қашқадарё (8% дан), Наманган, Андижон ва Сурхандарё (7% дан), ҳамда Хоразм (6%) вилоятларида харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи буджетга, 20 фоизи Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.

Mashhur yangiliklar