15 Fevral 2023, 14:57 Reyting

Тошкент шаҳар аҳолиси қарийб 3 млн кишини ташкил этди

Пойтахт ҳокимлиги 1 январь ҳолатига кўра, аҳоли сони ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳар аҳолиси қарийб 3 млн кишини ташкил этди

Ўзбекистонда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда.

Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра 2 миллион 955 минг 700 кишини ташкил этмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 2022 йилнинг январь–декабрь ойларида 93,3 минг кишига ёки 3,3 фоизга кўпайди. Шундан:

  • эркаклар сони — 1 449 300 киши;
  • аёллар сони — 1 506 400 киши.

Туманлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланиши:

  • Олмазор туманида — 395,0 минг киши;
  • Юнусобод туманида — 366,9 минг киши;
  • Шайхонтоҳур туманида — 360,5 минг киши;
  • Мирзо Улуғбек туманида — 323,1 минг киши;
  • Учтепа туманида — 293,5 минг киши;
  • Яшнобод туманида — 289,4 минг киши;
  • Чилонзор туманида — 271,9 минг киши;
  • Янгиҳаёт туманида — 161,0 минг киши;
  • Миробод туманида — 149,5 минг киши;
  • Сергели туманида — 162,3 минг киши;
  • Яккасарой туманида — 126,9 минг киши;
  • Бектемир туманида — 55,7 минг киши.

Mashhur yangiliklar