21 Sentabr 2023, 17:00 Рейтинг

Тадқиқот: ўзбекистонликларнинг психологик ҳолати ўрганилди

Мамлакат аҳолиси ҳали ҳам тиббиёт соҳасидаги инновацияларга тўлақонли очиқ эмас.

Тадқиқот: ўзбекистонликларнинг психологик ҳолати ўрганилди

STADA компанияси сурункали касалликларга муносабат, психологик саломатлик, уруш ва инқироз оқибатлари, умумий соғлиқ каби масалаларни ўз ичига олган тадқиқот-сўров натижаларини эълон қилди.

Сўровномада 2000 нафар ўзбекистонлик иштирок этган. Маълум қилинишича, Ўзбекистон психологик саломатлик ҳолати бўйича етакчи ҳисобланади.

Сўровномада қатнашган мамлакат аҳолисининг 71 фоизи ўзининг психологик саломатлигини «яхши» ёки «жуда яхши», 27 фоизи «қониқарли», бор-йўғи 2 фоизи «ёмон» деб баҳолаган.

Таққослаш учун, Қозоғистонда бу кўрсаткичлар мос равишда 62, 32 ва 6 фоизни, Европада эса 67, 23 ва 10 фоизни ташкил этади.

«Ўзбекистон аҳолисининг 57 фоизи соғлиқни сақлашнинг долзарб мавзуларини мунтазам кузатиб боради, Европада эса бу кўрсаткич бироз юқори, яъни 63 фоизни ташкил этади», — дейилади тадқиқотда.

Қўшимча қилинишича, Ўзбекистон резидентлари ҳали ҳам тиббиёт соҳасидаги инновацияларга тўлақонли очиқ эмас. Песпондентларнинг бор-йўғи 13 фоизи (Европада ўртача 43 фоиз, Қозоғистонда 52 фоиз) шифокор қабулига онлайн ёзилишини қайд этган.

Машҳур янгиликлар